Get Mystery Box with random crypto!

Дада мехри!!! Нурсиз боқар кўзлари, Ажин босган юзлари, Содда | Ибрат Бекати

Дада мехри!!!

Нурсиз боқар кўзлари,
Ажин босган юзлари,
Содда, Хушфеъл ўзлари,
Дадамнинг мехри ширин.

Захматдан қўли қадоқ,
Ўзи касалманд бироқ.
Соғинчи қилар сўроқ,
Дадамнинг мехри ширин.

Фойдаси йўқ дўстлардан,
Тўйдим ўйноқ кўзлардан,
Оқибатсиз юзлардан,
Дадамнинг мехри ширин.

Дардим олар қучоғи,
Овингум хасрат чоғи,
Қалби мехр ўчоғи,
Дадамнинг мехри ширин.

Бағримга боссам дейман,
Ғуборим ёзсам дейман.
Токай соғинчни ейман,
Дадамнинг мехри ширин.

Исмоил дер дўстларим,
Уни излар кўзларим,
Кўзга сурай изларин,
Дадамнинг мехри ширин.

Мехрсиз оғу ошим,
Ишончли дўст сирдошим,
Кекса Қалби қуёшим,
Дадамнинг мехри ширин.

Истардим юзга кирсин,
Давру давронлар сурсин.
Доим ёнимда турсин,
Дадамнинг мехри ширин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!