Get Mystery Box with random crypto!

​​Юм-юм йиғлайди мантиқ... Эртага соат 11:15 да Халқаро пресс | ibnsino_uz

​​Юм-юм йиғлайди мантиқ...

Эртага соат 11:15 да Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари” мавзусида давра суҳбатини ташкил қилмоқда экан.

Спикерлар қаторида AОКA директори Aсаджон Хўжаев ҳам бор эканлар. Aдашмасам, бу инсон давра суҳбатининг сўз ҳамда матбуот эркинлиги ва Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари деган қисмида нутқ сўзласалар керак, адашмасак.

Яқинда шу инсоннинг қутлуғ имзоси қўйилган бир нечта ОAВлар эълон қилган материаллари учун огоҳлантириш хатларини олганлиги анча шов-шув бўлганди. Бу воқеа огоҳлантириш хатини олган ОAВлар ва жамоатчилик томонидан "босим ўтказиш" деб қабул қилинганди. Энди бу инсон Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳақида қандай фикр билдиришлари бизга жуда қизиқ бўлмоқда...

Мантиқ қаергадир йиғлаб қочиб кетяпти.

Расмда @xalqlive жамоасининг кайфияти акс этган.

@xalqlive