Get Mystery Box with random crypto!

2-метро бекати атрофи кунлик ишчилар ҳудудига айланган. Рўзғор | Ўйлашимча?

2-метро бекати атрофи кунлик ишчилар ҳудудига айланган. Рўзғорига 2 та нон олиш умидида келган ишчилар... Бир машина тўхтаса нима ишлигини сўрамасдан миниб оладиганлар ҳам бор. Уларнинг пулини бермайдиган инсофсизлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳам етмаганидек ички ишлар ходимлари қувиб юради.

Лекин манов "KUNLIK ISHCHILAR MARKAZI" дегич бино атрофида ҳек ким йўқ. Нега қурилган, одамларга хизмат қилмаса? Балки тизим нотўғридир.

Афсуски, бир кунлик ишчилар бундан кейин ҳам бўлади. Уни тўғри ташкиллаштириш керак.

Хуршид Қодиров (фейсбукдан олинди.)