Get Mystery Box with random crypto!

• Японияда депутат бўлган миллатдошимиз Бобохўжаева Орзугул, Ў | Ўйлашимча?

• Японияда депутат бўлган миллатдошимиз Бобохўжаева Орзугул, Ўзбекистон СССР вақтида ташқи ишлар вазири бўлиб фаолият юритган Бобохўжаев Абдусамад Хонтўраевичнинг набиралари экан.

• Оналари ҳам тарих фанлари номзоди, Университетда профессор, ўқитувчи бўлиб фаолият юритган эканлар. Фарзандларини ёлғиз ўзлари катта қилган эканлар.

• Бобохўжаева Орзугул 1985 йил Тошкентда туғилиб, 12-13 ёшларидан бошлаб Япон тилини ўрганишни бошлаган эканлар. 2006 йилда Шарқшунослик институтини тамомлаб 2007-йилда Японияга келган эканлар.
• Японияга келиб, иш қидириб, жами 54 та компанияни ишга кириш суҳбатига қатнашган эканлар. Япон компанияларида оз-мунча ишлаб, Японияда Вино эхпорт-импорти бўйича компанияга асос солган эканлар.

Ўша пайтлардаги «ҒАЛАБА»деб номланган компанияси орқали Ўзбекистондан Японияга Вино экспорти билан шуғулланиб, «УзВиноСаноат-Ҳолдинг» томонидан ташаккурномалар олган эканлар.

• Алкоголь маҳсулотлари, Вино маҳсулотларига алоқадор бир нечта компания асосчиси эканлар.
• Қолаверса, Орзугул Бобохўжаева Япониянинг телевидениясида, Япон медиясида ҳам бир мунча танилган. Ҳусусан, Япониядаги машхур «R1» йогурт рекламасида ўзимизни исириқни ҳам машхур қилган эдилар.

• Орзугул Бобохўжаева Токионинг СEТАГАЯ туманида 6771 та овоз тўплаб, депутат бўлиб сайланди.

Эсингизда бўлса, яқинда Японияда сайловчиларнинг овозларини тўплаш қийинлиги ҳақида пост қўйган эдим. Бобохўжаева Орзугул ҳам сайловолди ташвиқотни зўр олиб борибдилар. Манга энг ёққани ўзимизни миллий кийимда Японларни жалб этгани бўлди. Бу ҳам бир стратегия, ҳам Япон медиясида Ўзбекистон номи машхур бўлишига ҳисса қўшади.

Bahodir Iskandarov, фейсбукдан олинди.