Get Mystery Box with random crypto!

#FutureAralSeaRegion The Future of the Aral Sea region ОР | " HydroLeaders "💡

#FutureAralSeaRegion

The Future of the Aral Sea region

ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИНГ КЕЛАЖАГИ мавзусидаги Республика илмий-амалий онлайн конференция

Конференцияни мақсади- бу йилги давлат дастуридан келиб чиқиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва Оролбўйи минтақасини муаммоларини ечишга қаратилган ёшларнинг инновацион ғояларини ўрганиш.

Йўналишлар:
Инновация ва рақамли технологияларни аҳамияти (фан таьлим,
туризм ва бошқа барча соҳа)
Экология ва Озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш (барча соҳа)
Қишлоқ хўжалиги (барча йўналиш)

Конференцияда қуйидаги идора ва ташкилотларнинг маьсул ходимлари қатнашиши кутилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқаро Оролбўйи
инновация маркази

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси
партия ташкилоти ижрои қўмитаси

Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳит муҳофазаси

Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиалидан


Конференцияга тайёргарлик даврида бир қанча танловлар ўтказилиши кўзда тутилган

Фаол қатнашганларга СЕРТИФИКАТ берилади.

Ҳурматли ёшлар ўзингизни ғоя ва таклифларингизни амалий ечимини топмоқчимисиз?
Унда @FutureAral_reg орқали рўйхатдан ўтинг.


https://t.me/Futurearalsearegion