Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА... Биз иймоннинг озлигидан эмас, ҳаётнинг | 🍃 𝐻𝓊𝓏𝓊𝓇 𝓈𝑜𝒽𝒾𝓁𝒾 🍃

ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Биз иймоннинг озлигидан эмас, ҳаётнинг бешафқатлигидан заифлашамиз. Тоиф кунида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг иймонлари кам эмас эди. Аммо зулмнинг таъми жуда аччиқ бўлар экан-да!

Менга ишонинг! Инсон бу дунёмизда юрар экан, гоҳида синиб қолади. Унинг юзида хорғинлик кўринади. Гўё у биз билмайдиган бошқа бир дунёда юргандек туюлади!
Гоҳида инсоннинг бошидан шунақанги лаҳзалар ўтадики, унда бирор сўз айта олмайди, насиҳатни тинглай олмайди, ҳеч кимни кўришни истамайди!

Бир-биримизнинг маҳзунлигимизни эҳтиром қилайлик. Ёлғиз қолмоқчи бўлган инсоннинг рағбатини озроқ фаҳмлашга ҳаракат қилайлик. Тинчланганидан сўнг унинг кўксини силаб қалбига дардкаш бўлайлик. Қалб қалб билан, руҳ руҳ билан суҳбатлашсин. Мантиқни бироз четга қўйиб турайлик!
Нафс синган пайтда дарсга эмас, қайноқ қучоққа муҳтож бўлади!
Руҳ яраланган пайтида мавъизага эмас, қайноқ бағирга эҳтиёж сезади!

Abdulqodir Polvonov sahifasidan