Get Mystery Box with random crypto!

#Иқтибос #Раиф_Жиласун #Муқаддас_азоб #Тавсия___ Бир куни ке | 🗞''Ҳусниддин Камол''🗞

#Иқтибос
#Раиф_Жиласун
#Муқаддас_азоб
#Тавсия___

Бир куни кечқурун отасига:
– Отажон, менга намоз ўқишни ўргатинг, масжидга киришга тортиняпман, – деди.
Эртаси куни кечқурун отаси уйга бир нечта китоб олиб келди.
– Қани, кел ўғлим, мен ўқийман, сен эшитасан.
Аллоҳга ибодат қилишни ўргатадиган китоб олиб келдим.
Мусо бир-икки кунда бу китоблардаги ҳамма нарсани ўрганиб олди.
Таҳоратни қандай қилишни, намоз ўқишни ўрганди.
Отаси унга алифбо ҳам олиб келган эди.
Ўша кундан бошлаб ўқиш-ёзишни ҳам ўргана бошлади.

Ўқишни ўрганиш, ҳамма нарсани билиш Мусонинг орзуси руҳида тўлиб-тошган, гуриллаётган соғинч эди.
Мусо отаси айтган нарсаларни жуда тез ўзлаштириб олиб, яна борми дегандек қараб турар, бир зумда ҳамма гапни миясига қуйиб оларди

''Муқаддас азоб''...

Раиф Жиласун...

Ҳозир мутооласида давом этаётган китобим...

____
@Husniddin_Kamol