Get Mystery Box with random crypto!

Муҳаббат бу, вафо бу... Aбу Дардо розаяллоҳу анҳу вафот этди. | Hurfikr.uz

Муҳаббат бу, вафо бу...

Aбу Дардо розаяллоҳу анҳу вафот этди. Вақт ўтиб, Aёли Умму Дардога Муовия розияллоҳу анҳу совчи қўйди. Умму Дардо шундай деди: «Aбу Дардо «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам «аёл  (жаннатда) охирги никоҳлангани билан бўлади», дедилар», деган эди.
Шу сабабли Aбу Дардодан кейин турмуш қурмайман. Иншааллоҳ, жаннатда ҳам у билан бўлмоқчиман.
(Уюнул ахбор)

Буни ўқиб ушбу саҳобий билан бўлган бошқа воқеа эсимга тушди. Ҳолбуки, унда Умму Дардо розияллоҳу анҳо ундан енгил шикоят қилган эди.

Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Абу Дардо розияллоҳу анҳуни кўргани борса, дўстининг аёли Умму Дардо зийнат кийимларини тарк қилиб, иш кийимларини кийиб олибди. «Нима бўлди?» деган эди аёл: «Дўстинг Абу Дардонинг дунёга, яъни аёлларга эҳтиёжи йўқ», деди.

Бироздан сўнг Абу Дардо розияллоҳу анҳу келди. Меҳмонга таом олиб келинди. Салмон: «Ўзинг ҳам олмайсанми?» деган эди, «Мен рўзаман», деди. Салмон розияллоҳу анҳу: «Сен емасанг, мен ҳам емайман», деди. Ярим тунда Абу Дардо розияллоҳу анҳу (таҳажжудга) турмоқчи эди, Салмон: «Ухла», деди. У бироз ухлаб, яна турмоқчи бўлди. Салмон яна: «Ухла», деди. Тун охирлаганда Салмон: «Ана энди тур», деди. Иккови намоз ўқишди.

Эртаси куни кетиш олдидан Салмон розияллоҳу анҳу деди: «Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин», деди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, бўлган воқеани сўзлаб берган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салмон тўғри айтибди», дедилар.
(Имом Бухорий ривоят қилган)

Лекин абадий ҳаёт учун танловлари ҳам Абу Дардо бўлди. Чунки у зот зоҳид, обид ва ўта пархезкор эди. Буларнинг мукофоти эса Аллоҳ ҳузурида катта, даражаси буюк бўлишини умид қилди.

Ҳа, дунё ўткинчи, охиратда эса боқийдир. Улар шуни қалб-қалбдан ҳис қилшган, ўша ҳаётни энг муҳими деб билганлар, шунга кўра йўл тутганлар.
Розияллоҳу анҳум ажмаъин.


https://t.me/Hurfikruznews