«UzAgroExportBank» АТБнинг давлат улуши (100%) 5 млн доллар эвазига «Support Level» МЧЖга сотилди. Бу ҳақда келишув имзоланган.
«Support Level» МЧЖ (СТИР рақами: 303430254) 2015 йилда ташкил топган бўлиб устав капитали 56,0 млрд сўмни ташкил этади ва ягона таъсисчи сифатида Шодиев Олимжон Қосимович (хориж фуқароси сифатида) кўрсатилган.