Get Mystery Box with random crypto!

Афғонистон электр импорти бўйича Ўзбекистон билан янги келишув | Hurfikr.uz

Афғонистон электр импорти бўйича Ўзбекистон билан янги келишувга эришди

Афғонистоннинг Энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчи мулла Абдул Латиф Мансур бошчилигидаги делегация электр энергияси импорти бўйича шартнома тузиш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Учрашувда "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси ўртасида келишув имзолангани маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон сўнгги пайтларда Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажмини анча қисқартиргани ва маҳаллий халқ учун бу кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётгани таъкидланган.

Манбага кўра, афғон ҳукумати Ўзбекистонга аввалги ҳукумат давридан қолган 35 миллион долларни тўлаб бериши керак. 

https://t.me/Hurfikruznews