Get Mystery Box with random crypto!

КУН  ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ростгўй савдогар Қиём | Hurfikr.uz

КУН  ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ростгўй савдогар Қиёмат куни Арш сояси остидадир»

Расулуллоҳ  ﷺ судхўрлик ила еювчини, уни едиргувчини, унинг устида гувоҳ бўлувчини ва ёзув-чизув қилувчини лаънатладилар

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «... Ёлғондан ичилган қасам савдо моли учун ҳалокат ва ҳунар-касб учун фалокатдир»
Имом Аҳмад ривояти
Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ибодат ўн қисмдир. тўққизи ҳалол меҳнат қилиб пул топишдир»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Касбу ҳунар исташ ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Бирор киши қўли билан меҳнат қилиб, касби орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким ҳалол таом еса ва суннатга амал қилса ва одамлар унинг ёмонлигидан омон бўлсалар, жаннатга киради...»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Аллоҳ таоло пора олувчини, пора берувчини ва ўртадаги востачини лаънатласин»

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Касбларнинг энг яхшиси, кишининг ўз қўли билан қилган касбидир. Ҳамда хиёнатсиз ва ёлғонсиз бўлган савдодир»

https://t.me/Hurfikruznews