Get Mystery Box with random crypto!

ЯХШИЛИККА ЙЎЙИШ Ҳозирги замон олимлари янги илмий тадқиқотлар | Hurfikr.uz

ЯХШИЛИККА ЙЎЙИШ

Ҳозирги замон олимлари янги илмий тадқиқотлар давомида некбинлик, яъни яхшиликка йўйиш инсон жисмидаги касалликларга қарши кураш қувватини – иммунитетни кучайтиришини ва инсон ҳаёти учун саодат бахш этишини кашф қилдилар.

Аслида бу ажойиб набавий йўлланма эди. Зеро, Оиша розияллоҳу анҳодан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари хусусида сўралганида, Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон эди», деганлар. У зот Қуръонни ҳаётларига мукаммал тадбиқ қилганлари учун том маънодаги бахт-саодатга мушарраф бўлдилар.
  Биз ҳам ҳаётимизнинг барча жабҳаларида у зотга эргашиб, ахлоқимизни Қуръон билан ҳамоҳанг қилмоғимиз даркор. Нафс табиблари (психологлар) воқеъликдан рози бўлиш таълимотини беришдан ожиз бўлган бир пайтда, Қуръон ушбу розиликни қуйидаги оятида баён қилмоқда:
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса» (Бақара сураси, 216-оят).


https://t.me/Hurfikruznews