Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ Бир йигит донишманддан маслаҳат сўради: - Б | Hurfikr.uz

АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ

Бир йигит донишманддан маслаҳат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдинги ҳис-туйғум йўқ... Уни ортиқ севмайман... У ҳам шундай...  Нима қилсам экан?

Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг

Йигит ҳайрон бўлиб, сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи...  мени аёлимга ҳис-туйғум йўқ,  деяпман...

Донишманд бош силкиб давом этди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...

- Қандай севай, ҳис-туйғум бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит. Донишманд жавоб айтди:

- Аёлингизни асранг, дардига шерик  бўлинг, қадрланг,  ғамхўрлик қилинг, фидойи бўлинг...  чунки, эркак учун севиш   ҳис-туйғуни эмас, маъсулият ва ҳаракатни англатади...
                                            
https://t.me/Hurfikruznews