Get Mystery Box with random crypto!

Бундай қусурли ишлар соғлиқни сақлаш ходимлари шаънига наинки | Hurfikr.uz

Бундай қусурли ишлар соғлиқни сақлаш ходимлари шаънига наинки доғ, аксинча ХХ1 аср тиббиётимиз учун шармандалик.
Тепадаги порахўрларнинг ифлослиги боис мутахассис бўлмаган шахсни вазир қилиб қўйишининг оқибати бу.
Умуман фармацевтика бўйича дори дармонни четдан келтиришга ва мамлакатимизда бу ишга масъул шахсларни бегуноҳ гўдакларнинг хуни учун отиш керак.
Чакана савдодан дори -дармонни тўлиқ олиб тўлиқ
давлат тасарруфига ўтказиш керак.
Сувараклардай урчиб кетган дорихоналарни тартибга солиш керак. Бизда нафақат медицина аксинча бошқа тизимларда ҳам одамларга менсимай қараш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Тегишли идора ва органлар токи даҳшатли фожеа содир бўлгунича бир четда томошабин бўлиб ўтиради.
Прокуратура, ДХХ ходимлари шунақа хавфли жиноятларга қарши курашиш ўрнига сал-пал эркин фикрлайдиган журналист ва блогерларни жазолаш билан шуғулланади. Ана шу бегуноҳ норасида гўдаклар ўлими муносабати билан мамлакатимизда мотам куни эълон қилиниши керак эди. Бу фаросати ғовлаганлар атиги битта узр сўраш билан ишни якунлаб қўя қолишди.
Шўрлик гўдакларнинг ота-оналари ёки яқинларининг аҳволини бир кўз ўнгимизга келтириб кўрайлик, бу инсофнинг қайси моддасига тўғри келади.

Очил Тоҳир

https://t.me/Hurfikruznews