Get Mystery Box with random crypto!

МЕНИ ЙИҒЛАТГАН ВОҚЕА —  Дада, менга банан олиб берасизми?- д | Hurfikr.uz

МЕНИ ЙИҒЛАТГАН ВОҚЕА

—  Дада, менга банан олиб берасизми?- деди қизалоқ.
—  Пулимиз қолса кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим деди,- эркак. Шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади.

Сотувчига яқинлашдим:
—  Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми?- дедим.- Уларга икки кило банан ўлчанг. Ўша ота-бола пештахтангиз ёнидан ўтиб кетаётиб банан нархини сўрасаю олмаса, орқасидан чақиринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Ота фарзандининг ёнида боши букилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини икки ҳисса ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам ўн кило банан олиб кетаман. Энди мен сизларни орқа томондан кузатиб тураман.

Эркак қизчасининг қўлидан тутиб бошқа томонга бурилмоқчи бўлди. Қизи банан пештахтасини кўришини истамасди, бояқиш. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқ банан солинган халтани дадасига қўймай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Банан сотувчи яхшилик қилиш учун бир баҳона ўйлаб топди, деб тушунганди. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, охирги бор банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш бизга насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин бўлмаса, шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг:
—  Уйда ейсан, хўпми, қизим? Егиси келиб, ололмаганлар бор…- дегани бўлди…


https://t.me/Hurfikruznews