Get Mystery Box with random crypto!

Шубҳали буюмларни етказиб берманг, – Ташқи меҳнат миграцияси а | Hurfikr.uz

Шубҳали буюмларни етказиб берманг, – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақирди

Маълум бўлишича, Россияда “курьер” бўлиб ишлаётган ўзбекистонликлар муаммоларга дуч келмоқда. 

“Норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш таклиф қилинмоқда.

Бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда”, – дейилади хабарда.

Агентлик норасмий курьерлик хизматларида ишламасликга, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни етказмасликга чақирди.

Аввалроқ, Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбари мигрантлар ўртасида жиноятчилик кўпайганини, жумладар жиноий ҳатти-ҳаракатларнинг қарийб 80 %и гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ маълум қилганди.

https://t.me/Hurfikruznews