Get Mystery Box with random crypto!

#референдум #янги_конституция Ўзбекистон Республикасининг 'Ў | Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari

#референдум #янги_конституция

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида"ги Қонунида қуйидагилар белгиланган:

Референдум ўтказувчи комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи комиссиялар, шунингдек барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, ҳарбий қисмларнинг, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг ижроси учун мажбурийдир.

Референдум ўтказувчи комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига биноан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Бунда референдум ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

Референдум ўтказувчи комиссияларнинг аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.

telegram | youtube | instagram | facebook