Get Mystery Box with random crypto!

#меҳнат_кодекси_янги Янги 'Меҳнат кодекси'да Тунги вақтдаги | Ҳуқуқшунос минбари | Huquqshunos minbari

#меҳнат_кодекси_янги

Янги "Меҳнат кодекси"да Тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш тўғрисида қуйидагилар белгиланган.

Қуйидаги ҳолларда тунги вақтдаги меҳнат учун ҳақ тўлаш камида 1,5 баравар миқдорида амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида — тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун 1,5 ёки ундан ортиқ коэффициентни қўллаган ҳолда;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида — тегишли разрядга (малакага) эга бўлган вақтбай ишловчининг соатлик тариф ставкасининг (маошининг) 50 фоизи ёки ундан ортиқ миқдорида ишбай иш ҳақи ва қўшимча тўлов тўлиқ тўланади.

Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш тариф ставкаларига (маошларга) киритилмайди.

Тунги вақтдаги, шунингдек кўп сменали режимдаги иш учун иш ҳақига доир қўшимча тўловнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланади.

@huquqshunosminbari