Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қанда | Huquqshunos yordami

Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медаль бериш шартлари қандай?

Савол: Мактаб ўқувчиларига олтин медаль бериш шартлари қандай? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра:

Олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

@Oylikhisoblaydibot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii