Get Mystery Box with random crypto!

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш. | Huquqshunos yordami

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш.

Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади.

Мазкур моддада алоҳида истиснолар ҳам бор. Алоҳида шошилинч ишларни бажариш зарурати туғилганда ходимларни уларнинг ёзма розилиги билан байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин.

Шунингдек, Кодекснинг 210-моддасига кўра эса қуйидаги ҳолатларда ходимларни розилигисиз байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилиш мумкин:

1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

4) иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Алоҳида эслатма, МК 263-моддасига асосан ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунлари ишлаганлиги учун ходимларга камида 2 хисса миқдорида ҳақ тўланиши шарт.

Бу моддадаги яна бир муҳим қоида: дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

Бундай ҳолларда, ходимга камида бир ҳисса миқдорида иш ҳақи тўланади ва бошқа дам олиш куни учун ҳақ тўланмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii