Get Mystery Box with random crypto!

Пиёдалар ўтиш жойидан телефонда гаплашиб ўтсангиз сизга қандай | Huquqshunos yordami

Пиёдалар ўтиш жойидан телефонда гаплашиб ўтсангиз сизга қандай чора кўрилиши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун жарималар кўзда тутилган.

Ушбу кодекс 138-моддаси 1-қисмига мувофиқ -

Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши,

Базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда ушбу жарима миқдори – 2023-йил 1-декабр ҳисоби бўйича 113000 Сўмни ташкил этади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii