Get Mystery Box with random crypto!

Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдо | Huquqshunos yordami

Мультирадарда аниқланган қоидабузарлик ўша жойнинг ўзида ҳайдовчига маълум қилиниши керакми?

Худди шундай. ВМҚ нинг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (https://lex.uz/docs/4089917#6031356) 31-бандида шундай дейилган:

«Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим». Яъни «учоёқ» ёки мультирадарлар орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Бундай вазиятда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этгани ҳақида ўша жойнинг ўзида маълумот бериб, унинг иштирокида баённома расмийлаштиради. Масалан, 60 км/соат тезликда ҳаракатланиш керак бўлган жойда ҳайдовчи 90 км/соатда ҳаракатланиб, қоидани бузди. Қоидабузарлик мультирадарда қайд қилинди. Энди ЙПХ ходими ушбу ҳайдовчига қанча тезликда ҳаракатланиб қоидани бузганлиги ҳақида маълум қилиши шарт. Бу тартибга амал қилинмасдан чиқарилган жарима ноқонуний ҳисобланади.

Афсуски, юқоридаги тартибга риоя қилинмай чиқарилган жаримани бекор қилишда барча судларда бир хил амалиёт шаклланмаган. Шунинг учун айрим ҳолларда фуқаролар мана шундай ноқонуний жаримани бекор қилишда қийинчиликка дуч келишаётганини рад этиб бўлмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii