Get Mystery Box with random crypto!

Қайси банклар таълим кредити беряпти? Апрель ойи яқинлашар эк | Huquqshunos yordami

Қайси банклар таълим кредити беряпти?

Апрель ойи яқинлашар экан, бу олийгоҳ талабалари учун контрактни бир қисмини тўлашни билдиради.

Бунинг учун талабалар банклардан имтиёзли таълим кредитлари олиши мумкин. Бунда талаба йигитлар учун фоиз ставкаси 14 фоиз, қизлар учун эса 0 фоиз.

Энг катта қулайлик — кредитни ўқишни битиргач тўлаш мумкин. Талабалар 2024 йилнинг 2 ойида 4,7 трлн сўмлик таълим кредитларини олиб улгурган.

Демак, қуйидаги банкларга таълим кредити олиш учун мурожаат қилиш мумкин:
— Туронбанк
— МКбанк
— Алоқабанк
— Бизнесни ривожлантириш банки
— Ориент Финанс Банк

Хўш, таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?

— ариза;
— мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат;
— кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта);
— университет билан тузилган шартнома
.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

@Bank_yangiliklari1