Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ САВОЛ: Ассалом алей | Huquqshunos yordami

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИМЛАР КИРИТИЛАДИ

САВОЛ: Ассалом алейкум менга ''Аёллар дафатрига'' кимлар киритилиши хакида маьлумот бера оласизми?

Ҳукуматнинг 28.04.2021 йил кунги 250-сон қарорига кўра, хар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;

Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;

Қарамоғида ногиронлиги бўлган боласи мавжуд ёлғиз аёллар;

Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;

Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар.

Агар сиз юқорида келтирилган рўйхатдаги тоифага кириб ''Аёллар дафтарига'' киритилмаган булсангиз масьул ташкилотларга мурожаат килиб мазкур руйхатга кириб куйишингизни тавсия киламиз.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii