Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат | Huquqshunos yordami

#савол_жавоб

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси “e” бандида II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи миқдорида устама ҳақ белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-196-сон Фармонига асосан, 2023 йил 1 декабрдан II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахсларнинг пенсиясига ҳар ойда 279 000 сўм (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 372 000 сўм x 75%) миқдорда устама ҳақ қўшиб тўланмоқда.

12-71     pfru.uz

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун учун

@Online_maslaxatchii