Get Mystery Box with random crypto!

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ОЙЛИК Т | Huquqshunos yordami

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ТАЪТИЛ ВАҚТИДА ОЙЛИК ТЎЛАНАДИМИ?

Жавоб: Халқ таълими вазирлиги ҳам қўшимча таътил кунлари давомида таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши бўйича мутасаддиларга кўрсатма хат юборган.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра мактабнинг раҳбар ходими (директор ва унинг ўринбосарлари) томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилганлиги учун улар томонидан бажарилган дарс соатларига соатбай тарзда ҳақ тўланади.

Демак, Халқ таълими вазирлигининг кўрсатма хатида таълим муассасаларидаги ўриндошлик асосида ишловчи педагогларга таътил вақтида ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши назарда тутилган.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii