Get Mystery Box with random crypto!

Таътил техникумларга ҳам таъсир қиладими? Савол: Ас | Huquqshunos yordami

Таътил техникумларга ҳам таъсир қиладими?

Савол:
Ассалому алайкум, талабалар учун қишки таътил 24-январга қадар узайтирилди. Бу техникумларга ҳам таъсир қиладими?

Жавоб: Эътибор бериб қарасангиз, расмий хабарнинг тўлиқ кўринишда "2021/2022-ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022-йил 24-январга қадар узайтирилди" дейилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 466-сонли қарорига асосан техникумлар – Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган, олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.

Демак, бу таътил узайтириш техникумларга ҳам таъсир қилади.

@Huquqshunos_yordami