Get Mystery Box with random crypto!

Хорижга чиқиш паспортини энди ДХМларда ҳам олиш мумкин 2 | Huquqshunos yordami

Хорижга чиқиш паспортини энди ДХМларда ҳам олиш мумкин

2022 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) орқали ҳам амалга оширилади.

"Загранпаспорт" учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари (270 минг сўм)ни ташкил этади.

Ҳозирча барча ДХМларда ҳам бундай имконият йўқ, фақат мана бу рўйхатдаги ДХМларда мавжуд. 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча ДХМларда бўлиши режалаштирилган.

Маълумот учун: хорижга чиқиш паспортини олиш учун "прописка"нинг аҳамияти йўқ, рўйхатдаги ўзингизга яқин исталган ДХМга бораверасиз.

@Huquqshunos_yordami