Get Mystery Box with random crypto!

ҚАНДАЙ ПЕДАГОГЛАР МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНМАЙДИ? САВО | Huquqshunos yordami

ҚАНДАЙ ПЕДАГОГЛАР МАЖБУРИЙ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНМАЙДИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум. Мен касб хунар мактабида педагог ўқитувчиман, бизда ҳам ходимларни аттестациядан ўтказишар экан деган гап чиқяпти. Айтингчи, қандай педагоглар аттестациядан ўтмаслиги керак?

ЖАВОБ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Бу низомдаги талаблар мактабгача таълим ташкилотлари учун ҳам, умумтаълим мактаблари, ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, буларнинг барча-барчаси учун мажбурийдир.

Қаранг, Низомнинг 6-бандига асосан сиз айтган таълим муассасасидаги қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун


@Online_maslaxatchii