Get Mystery Box with random crypto!

СУЮНЧИ ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ? Савол: Бола туғилгани | Huquqshunos yordami

СУЮНЧИ ПУЛИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Савол:
Бола туғилганида бериладиган бир марталик нафақа ҳақида батафсил маълумот берсангиз: бу турдаги нафақа қанча миқдорда, кимларга ва ким томонидан берилади, агар туғилган болани фарзандликка олинса ҳам бундай нафақа бериладими, қандай ҳолларда бу каби нафақа тўланмайди?

Жавоб: Сизнинг саволингиздаги бола туғилганида бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 8 майда 1136 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида тўланади.

Мазкур Низомга кўра, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида берилади. Иш ҳақига коэффициент қўлланиладиган туманларда нафақа ушбу коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Ишлаётган аёлларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратура, клиник ординатура, докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тегишлича иш ёки ўқиш жойидан тўланади.

Боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда нафақа боланинг ишлайдиган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади. Ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Фарзандликка олинган болаларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.

Агар аёл ҳомиладорлик бўйича таътил даврида ишдан бўшаб, шу давр мобайнида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа олган бўлса, бир марталик нафақа умумий асосларда берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун

@Online_maslaxatchii