Get Mystery Box with random crypto!

HUQUQIY | HABAR

Telegram kanalining logotibi huquqiy_habar — HUQUQIY | HABAR H
Telegram kanalining logotibi huquqiy_habar — HUQUQIY | HABAR
Kanal manzili: @huquqiy_habar
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 44
Kanalning ta’rifi

У́збекистон Республикаси конунчилигидаги сизни кизиктирган саволларингизга ушбу каналдан ечим топинг. Хукукшунос маслахати учун www.advice.uz га ёзинг.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-02-07 06:52:53
#Ёшлар_диққатига

Қайси соҳада ҳуқуқий саводхонлигингизни оширишни хоҳлайсиз?
Ҳуқуқий билим даражангизни қандай баҳолайсиз?

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасидаги тажрибасини ўрганиш мақсадида Адлия вазирлиги ҳамда U-Report лойиҳаси ҳамкорлигида сўров ўтказилмоқда.

Сўровда ушбу телеграм боти орқали иштирок этишингиз мумкин: @UReportUzbBot

Фикрингиз биз учун муҳим ва аҳамиятли.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
27 views03:52
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:48:32 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш вақтинча тўхтатилди

“Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–43-сон, 03.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади.

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга 2023 йил 1 апрелгача жарималар қўлланилмайди.

Шунингдек, тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Тадбиркорлар томонидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган давлат активлари бўйича 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида тўланиши лозим бўлган тўловлар, шу жумладан дастлабки тўлов тўланмаганлиги учун фоизлар ва пенялар ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатиб турилади.

2022 йил декабрь ва 2023 йил январь ойларида давлат харидлари доирасида тузилган шартномалар шартлари ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли бажарилмаганлиги учун тадбиркорларга жарима ва пенялар қўлланилмайди.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 апрелгача давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатилади.

Қарорга кўра, тадбиркорларга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида носоз ҳолга келган асосий воситаларни таъмирлаш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), лекин умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
30 views04:48
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:48:11
#Биласизми

Электрон ишончнома расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилиши белгиланган:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;
6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;
3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Маълумот учун: Ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
26 views04:48
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:47:54
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
21 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-02-06 07:47:37
#Биласизми

Қоида тариқасида, гўшт совутгичли махсус витриналарда сотилади. Совутгичли витриналарнинг ҳар томонлари зич ёпиладиган бўлиши зарур.

Гўштни майдалаш ва ажратиш махсус ёғоч кундаларда амалга оширилиши лозим. Кундаларнинг юзаси текис бўлиши, улар мунтазам равишда пичоқ билан тозаланиб турилиши, иссиқ сув билан ювилиши ҳамда иш куни якунлангандан кейин устига катта заррачали туз сепилиши ва дока билан қопланиши лозим.

Савдо объектлари ва турғун савдо шохобчалари қувур орқали келувчи иссиқ ва совуқ сув, қўл ювгич ва бошқа зарур асбоблар (пичоқ, болта, тарози ва бошқалар) билан таъминланган бўлиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
30 views04:47
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:34:23
#Биласизми

Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилиши белгиланган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
39 views11:34
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:34:07
#Биласизми

2023 йил 31 декабргача ҚҚС тўлайдиган чорвачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида етиштирган қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 4 000 сўм ва сутнинг ҳар бир литри учун 400 сўм субсидия берилади.

Бунда, субсидия ҚҚСдан вақтинчалик озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
34 views11:34
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:33:46
#Биласизми

2 ёшга тўлмаган болали аёлларга болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.

2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болали аёлларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.

Мазкур танаффуслар учун иш ҳақи камайтирилмайди.

Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
26 views11:33
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:33:28
#Биласизми

Қизил китобга киритилган ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш қуйидагича жавогарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
23 views11:33
Ochish/sharhlash
2023-02-03 14:33:04 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади

Ҳукумат қарори (51-сон, 02.02.2023 й.) билан 2023–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди

Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги экинларининг сифат кўрсаткичлари жаҳон андозалари талабларига мос бўлган, юқори ҳосилдор навларини яратишда хорижий тажрибалар алмашиш ҳамда маҳаллий навлар ва F1 дурагайларини яратиш ҳисобланади.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Ўзбекистон – Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий маркази;

Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий маркази.

Хорижий ва маҳаллий генофонддан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ҳамда дурагайларини яратиш тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳага илғор халқаро тажрибани жорий этиш уруғчилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Шунингдек, маҳаллий шароитларга мос, серҳосил писта навларини яратиш, уларнинг коллекциясини ташкил қилиш пистачилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiy_habar

.
28 views11:33
Ochish/sharhlash