Get Mystery Box with random crypto!

АРИЗА - – фуқаронинг (бир неча шахсларнинг) давлат органига ёк | HUQUQIY MA'LUMOTLAR

АРИЗА - – фуқаронинг (бир неча шахсларнинг) давлат органига ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органига, ташкилот, муассасанинг маъмуриятига ёхуд бошқа мансабдор шахсга расмий мурожаати ҳисобланиб, у шикоятдан фарқли равишда шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилиши билан боғлиқ бўлмайди ва ушбу қонунбузарликни бартараф этиш илтимосини ўзида акс этмайди, балки аризачининг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишга ёки корхона, муассаса, ташкилот фаолиятида учрайдиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган бўлади. А. ҳам оғзаки, ҳам ёзма тарзда берилиши мумкин. А. фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатдир. А.ларни кўриб чиқиш тартиби шикоятларни кўриб чиқиш тартиби билан деярли бир хил.

@Huquqdan_quiz_testlar