Get Mystery Box with random crypto!

ҚИМОР ЎЙНАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК Маъмурий жавобгарлик тўғри | 🛡LAWYER🇺🇿

ҚИМОР ЎЙНАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш — ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ёхуд вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш — ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн баравари (3 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Мурожаат учун: @Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustuvor