Get Mystery Box with random crypto!

ДАРДИНГ БЎЛСА БЎЛСИН, ҚАРЗИНГ БЎЛМАСИН Қарз борасидаги муноса | Ҳуқуқ олами | Huquq olami

ДАРДИНГ БЎЛСА БЎЛСИН, ҚАРЗИНГ БЎЛМАСИН

Қарз борасидаги муносабатларда қонунни билмаслик, олди-берди жараёнида хат-ҳужжатларга нисбатан эътиборсизлик куни келиб жуда қимматга тушиши мумкин. Яқинда Андижон вилояти судининг фуқаролик судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилган низо ҳам бу фикрнинг исботидир.

Ҳамиджонда (исмлар ўзгартирилди) тадбиркорлик қилиб бойиб кетиш мақсади бор эди. Банкда ишлаганлиги учунми, банкка келган фуқароларнинг пулларини фоизи билан қайтариш шарти билан олиб, маблағ асосида тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштирди.

Банкка омонат масаласида тез-тез келиб турадиган Даврон отага фоиз тўлаш шарти билан олти ой муддатга 100 миллион сўм қарз бериб туришни сўраб, уни банкдаги омонатдан кўра кўпроқ фойда кўришига ишонтирди. Даврон ота ёзма шартномага асосан, унга қарз бериб турадиган бўлди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш https://t.me/huquq_olami