Get Mystery Box with random crypto!

Денгиз бўл! Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбори | Huquq 24

Денгиз бўл!

Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз – ўғри", деб ёзиб қўйди.

Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз – саxий", деб ёзиб қўйди.

Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз – қотил" деб ёзиб қўйди.

Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз – олийжаноб", деб ёзиб қўйди.

Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.

Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма".

Каналга уланиш
@huquq_24