Get Mystery Box with random crypto!

ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ? CАВОЛ: Таҳоратдан орт | humoyuddin_qori

ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?

CАВОЛ:
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга обуна бўлинг


Telegram  |  Instagram

Албатта улашинг.