Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​​​ “МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”... УШБУ | humoyuddin_qori

​​​​​​​​ “МАШААЛЛОҲ”,
“ИНШААЛЛОҲ”,
“СУБХАНАЛЛОҲ”...
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ
?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.

Бисмиллахир Роҳманир Роҳим – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.

СубханАллоҳ(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

МашаАллоҳ деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади.
Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

Алҳамдулиллаҳ – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

Астағфируллоҳ – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

ИншаАллоҳ – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

Хасбуналлоҳ – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

Маъазаллоҳ – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

Аъузу биллаҳ – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

Мусулмон киши аксирганда Алхамдулиллаҳ дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – Ярҳамукаллоҳ деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – Яҳдикумуллоҳ, дейди.

СубҳанАллоҳ – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.

Субҳаноҳу ва таоло – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.

Каналга обуна бўлинг

Telegram  |  Instagram

Албатта улашинг.