Get Mystery Box with random crypto!

#ИККИ_ХИСЛАТ • Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўрад | Аброр Мухтор Алий

#ИККИ_ХИСЛАТ

• Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.
• Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.
• Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.
• Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.
• Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.
• Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.
• Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.
• Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.
• Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

Аброр Мухтор Алий