Get Mystery Box with random crypto!

hudud24.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi hudud24official — hudud24.uz | Расмий канал H
Telegram kanalining logotibi hudud24official — hudud24.uz | Расмий канал
Kanal manzili: @hudud24official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.55K
Kanalning ta’rifi

Сайт: www.hudud24.uz
Facebook: fb.com/hudud24news
Instagram: instagram.com/hudud24news
Youtube: youtube.com/@hudud24
Э-почта: hudud24uz@mail.ru
Хабар жўнатиш: @hudud24_murojaat

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 15:01:01 Маҳкумлар олий таълимда ўқиши мумкинми?
Мамлакатимизда озодликдан маҳрум қилинган шахслар учун олтита жазони ижро этиш муассасасида умумий ўрта таълимни олиш имконияти йўлга қўйилган. Яна тўртта муассасада “Уста-шогирд” тизими асосида маҳкумларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилган.
Шунингдек, маҳкумларга илк маротаба сайлов ҳуқуқи тақдим этилди. Уларнинг иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратилмаслиги белгиланиб, пенсия таъминотига эга бўлиши таъминланди.
Ривожланган давлатларда маҳкумларнинг мактаб, гимназия ва университет таълимини тугатиш имконияти яратилган. Масалан, Германия, Америка ва Россияда маҳкумлар олий таълимни масофадан ўқишади ва улар учун махсус компьютер синфлари ташкил этилган.
Ушбу таълимнинг маҳкумлар учун афзаллиги шундаки, давлат таълим ҳужжатида маҳкумларнинг жазони ижро этиш муассасасида диплом олганлиги кўрсатилмайди.
“RAND Corporation” томонидан ўтказилган тадқиқотларда ҳар қандай турдаги таълим рецидив жиноятни
43 фоизга камайтириши аниқланган.
Адлия вазирлиги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни таклиф қилади:
-мамлакатимизда озодликдан маҳрум этиш муассасалари билан олий таълим муассасалари ҳамкорликда маҳкумларга масофавий олий таълим бериш тизимини йўлга қўйиш;
-қонунчиликдаги озодликдан маҳкум этилган талабага нисбатан ўқишдан четлаштирилиши тўғрисидаги қоидани бекор қилган ҳолда унга жазони ижро этиш муассасасида масофавий таълим олишини давом эттириш имкониятини бериш;
-жазони ижро этиш муассасаларида касб-ҳунар таълимида ўқиган маҳкумларга йўналиши бўйича диплом олиш амалиётини жорий қилиш.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Мутахассис_шарҳи
485 views12:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 14:01:01
#Биласизми

Давлат божини тўлаш учун судга ва банкка бориш шарт эмас

Буни осон ва қулай икки босқичда амалга оширишингиз мумкин:

Биринчи босқичда billing.sud.uz сайтига киришингиз ва янги квитанция яратиш тугмасини босиб сўровномани тўлдиришингиз лозим. Сўровномани тўлдирганингиздан сўнг сизга квитанция берилади.

Иккинчи босқичда ушбу квитанцияда кўрсатилган ҳисоб рақамига pay.me ёки click иловалари орқали тўловни амалга оширасиз ҳамда сизга берилган квитанциянинг рақамини киритиш орқали тўлов қилинган квитанцияни юклаб оласиз.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
534 views11:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:01:35
Болани бозорга солмайдилар

Батафсил http://hudud24.uz/?p=42157

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Таҳлил
640 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:01:01
Ишонч телефонларини биласизми?

Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилинг.

Ёки қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилинг:

Президент виртуал қабулхонаси - 1000 ёки +99871 210 00 00

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - 99871 200 06 00

Бош прокуратура - 1007

Адлия вазирлиги -1008.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Ҳуқуқ
799 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:02:16
Ходимларни байрам кунлари ишлатиш ман қилинади

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
783 views06:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:02:24
Ватан ҳақида эссе

Батафсил http://hudud24.uz/?p=42170

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Муҳим
694 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:02:16
Hudud24.uz жамоаси қадрли юртдошларимизни жонажон давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан муборакбод этади!
Оилангиздан тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингиздан файзу барака аримасин, азизлар!
Байрамлар байрамларга уланаверсин!

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
764 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:03:54
Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши ҳақида

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
642 views16:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:01:10 Президент 2026 йилгача қилинадиган 5 та асосий вазифани санади:

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
__
#Маҳаллий
753 views15:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:58:49
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостинги ва Telegram видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/hudud24official
______________________________
#Маҳаллий
618 views14:58
Ochish/sharhlash