2022-12-09 05:58:55
Жамият мураккаб тизим, унда ҳамма бир хил бўлиши имконсиз. Бу ҳатто табиат қонунларига зид. Жамият аъзолари ўртасида ҳам турли хил фикрлар, турли хил ғоя бўлиши табиий. Хоҳлаймиз ёки йўқми жамиятни битта идеология атрофида бирлаштириб бўлмайди. Жамиятда барибир турфа фикрлилик бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бўлади. Аксинча, мана шу турфа фикрлилик аслида тараққиётнинг асосидир. Бу жамиятда битта ғоя ҳукмрон бўлмаслиги учун тарози ролини ўйнайди.
Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Сиз ниманидир ўз ўлчамингиздан келиб чиқиб ўлчайсиз, сиз ёқтирмаган томон ҳам ўз ўлчамидан келиб ўлчайди. Бир томон қонунни бузмадими, демакки унинг оғзини ёпишга асос йўқ. Жамиятдаги умумий ғоя бу турфа хил бир-бирига қарши ҳақиқатлар йиғиндисидир. Ва бу ҳақиқатлар ичида бирортаси мутлақ ҳақиқат эмас. Қонун бўлса ўша ҳақиқатларни назорат қилувчи регулятордир.
Хулоса оддий, жамият турлича фикрлайдиган турли хил одамлардан иборат. Ҳаммани бир ғоя устида бир хил фикрлайдиган қилиб бўлмайди. Ҳамма битта ғояга бирдек ишонадиган жамият бу утопия. Уни кимдир яратмоқчи бўлса, иккинчи Шимолий Корея яратиш керак бўлади.
Оллоҳ ҳаммамизни турлича яратган, турли фикрлиликни ўзи мўъжизадир. Бир-биримизни боримизча қабул қилиб ҳурмат қилишни ўрганайлик.
10 viewsedited 02:58