Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи | Хаёт Шамсутдинов

Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига 190 млн. 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “е” ва “ж” бандлари (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.