Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи | Хаёт Шамсутдинов

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинаётганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, видеоёзувдаги қиз юқоридаги ҳолат бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилишига қарамасдан ҳеч қанака чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги важларига аниқлик киритиш мақсадида Хўжаобод тумани прокуратураси томонидан тегишли идоралар ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланди.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter