Get Mystery Box with random crypto!

Расмий баёнот 2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоят | Хаёт Шамсутдинов

Расмий баёнот

2020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter