Get Mystery Box with random crypto!

HR Mahalla

Telegram kanalining logotibi hrmahalla — HR Mahalla H
Telegram kanalining logotibi hrmahalla — HR Mahalla
Kanal manzili: @hrmahalla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.12K
Kanalning ta’rifi

HR ни хақийқисини шу ердан топасиз. Ялтироқ вижир вижир эмас!
Мурожаат учун @hrmahalla13

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 03:51:32
Мустақиллик нафақат хурсандчилик ва озодлик, балки жавобгарлик ва маъсулият.

Доимо ушбу маъсулият ва жавобгарлик Ватан фарзандлари қўлида бўлсин.

Байрам муборак ВАТАНДОШ!
214 views00:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:01:52 Дунёдаги энг катта трансформация жараёнини муваффақиятли (ССР учун) ўтказа олмаган якобы лидер, биринчи ва сўнгги ССР президенти, катталар тилида айтканда пошшо Горбачев оламдан ўтибди.

@HRmahalla
296 viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:19:40 Тунов куни радиода солиқ тизими хақида гап кетаётиб, "агар солиқ тўловчилар солиқ тўламай юрган бўлса, айб солиқ тўловчидами ёки солиқ тўлаш тизими ноқулайлигидами?" деган бомбически савол Шах и мат қилган эди.

Оддий кўрсаткич! Ушбу ҳолатга алоқадор бўлган "Кунлик ишчилар маркази" ташкилоти, меҳнат вазирлиги, бандлиги ва х.к. лар (очиғи кўплигидан чалкашаман) учун яққол иш ташкил қилинмай или вапше ишланмаётканлигидан.

Катта эхтимол билан KPI тизими ҳам юқоридаги ташкилотларда йўлга қўйилган. Кўрсаткичлар эса ҳисобот тўлдиришу, тадбирлар ўтказиш кераклиги тўғрисидалигига ҳам шубхам йўқ.

Милиция ходимлари кунлик ишчиларни назорат қилишга эмас шунга масъул шахслар билан профилактик иш олиб бориши керакми дейман...

@HRmahalla
412 views10:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:56:56
2-метро бекати атрофи кунлик ишчилар ҳудудига айланган. Рўзғорига 2 та нон олиш умидида келган ишчилар... Бир машина тўхтаса нима ишлигини сўрамасдан миниб оладиганлар ҳам бор. Уларнинг пулини бермайдиган инсофсизлар ҳам йўқ эмас. Бу ҳам етмаганидек ички ишлар ходимлари қувиб юради.

Лекин манов "KUNLIK ISHCHILAR MARKAZI" дегич бино атрофида ҳек ким йўқ. Нега қурилган, одамларга хизмат қилмаса? Балки тизим нотўғридир.

Афсуски, бир кунлик ишчилар бундан кейин ҳам бўлади. Уни тўғри ташкиллаштириш керак.

Хуршид Қодиров (фейсбукдан олинди.)
391 views09:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:21:36
Бугун ўқув марказимизда HR бўйича таниқли мутахассислардан Авазбек Орзиматов ва “Yuristkadr” лойиҳаси эксперти Раъно Исамутдиновалар иштирокчиларга ўқув тренинг машғулотлари ўтказишди.

Мавзу компанияда KPI тизимига ўтиш ҳамда кадрларга оид ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳақида бўлди.

Бу йўналишдаги семинарларимизга талаблар ва қизиқишлар кўп эди, шунинг учун бўлса керак, тренинг савол-жавоблар ва қизғин мунозараларга жуда бой бўлди.

Сезаётган бўлсангиз, эндиликда ўқув дастурларимиз HR тизими ҳамда кадрларга оид ҳужжатлаштириш мавзуларини қамраб олади.

@yuristkadr
442 views04:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:19:40 Ёз ҳам ўтти кетти. Энди секиин мийяни ишлатиб турсак ҳам бўлар а? Обббоо яна нимадандир соққа қилмоқчи, дейсанми Карл? 3 та мавсум давомида 60 га яқин тингловчиларни HR бўйича ўқитдик. Энди бииир сарҳисоб қилайлик. Абсолютно текинга 28 август куни HR бўйича…
353 viewsedited  18:19
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:58:24
Қулупнай чиққанда олинган интервю. Ҳоҳласангиз кўринг, ҳоҳламасангиз сичқонларни никох тўйини кўринг. Атак ойлик темаси кўтарилган. Охирроғида приз ҳам бор...





@HRmahalla
452 views04:58
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:36:48
Мен билан қайси темада гаплашмоқчисиз?
Anonymous Poll
26%
KPI
6%
C&B
9%
Корпоратив маданият
6%
Адаптация
19%
Ходимларни бошқариш (как начальник)
10%
HR аналитика (рақам керакми ўзи HR га?)
25%
сичқонларнинг никох тўйи хақида...
230 voters521 views06:36
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:12:05 Ёз ҳам ўтти кетти. Энди секиин мийяни ишлатиб турсак ҳам бўлар а?

Обббоо яна нимадандир соққа қилмоқчи, дейсанми Карл?

3 та мавсум давомида 60 га яқин тингловчиларни HR бўйича ўқитдик. Энди бииир сарҳисоб қилайлик.

Абсолютно текинга 28 август куни HR бўйича оффлайн гаплашамиз. Ҳамма битирувчиларни и просто қизиқ менга деганлар ҳам майли келиб кўрсин. 3-4 соат бақир чақир қиламиз. Такой синфдошлар учрашуви деса ҳам бўлади.

Крч қанақадир курсдан олдинги реклама ёки яширин соққа қиладиган тренинг эмас. (акс ҳолда эски тингловчиларни чақириб ўтирармидим). шунинг учун ҳам жойлар реально ҳаммага етмай қолиши мумкин. Вақтлироқ келиб жойлашиб олаверасиз. HR ва янги меҳнат кодексию, HR нинг юридик жихатларига ҳам профессионал тарзда Раъно Исамитдинова билан бирга мастер класс ҳам бўлиб ўтади.

28.08.22 да М.Улуғбек метро, Оперетта бекат орқасида Юрист ва кадр ўқув маркази биносида. Соат 10:30 да бошлаймиз.

https://maps.google.com/maps?q=41.284430,69.208483&ll=41.284430,69.208483&z=16

@HRmahalla
862 viewsedited  06:12
Ochish/sharhlash
2022-08-19 19:22:20 Шимолий Ирландиялик Дженис Уэлш Доминос Пиццага ишга кириш учун суҳбатга келганида ундан аввал ёшини сўрашади. Дженис ёшини айтганида интервью қилган ҳодим унга “ёшингизга нисбатан яхши кўринаркансиз”, дейди ва ишга қабул қилишмайди. Аёл ёшга туфайли дискриминация қилингани учун судга мурожаат қилади. Дженис Уэлш судни ютади ва Доминос Пицца франшизаси эгаси 4250 фунт компенсация тўлаб, узр сўрайди.

Россия меҳнат кодексининг 3 моддасига кўра, Ўзбекистон меҳнат кодексининг эса 6 моддасига кўра ёш ва бошқа белгилар туфайли дискриминация қилиш тақиқланган. Ёш туфайли (қари экан, ҳали ёш экан, деб) дискриминация қилиш — эйджизм, дейилади. Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам эйджизм қонунда тақиқланган бўлишига қарамай иш берувчилар номзодларни ёши туфайли кўп дискриминация қилишади. Ёши 50дан тепа одамлар иш топиши қийин.

Сиз ёки танишларингиз орасида ёши туфайли дискриминацияга учраганлар борми?

@zarnigor1
819 views16:22
Ochish/sharhlash