Get Mystery Box with random crypto!

Ходимни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси розилиги масаласида муҳ | HR UZEDU

Ходимни ишдан бўшатишда касаба уюшмаси розилиги масаласида муҳим янгилик.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 164-моддаси меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олиш тартибига бағишланган.

Мазкур модданинг 3-қисмига кўра,
"касаба уюшмаси қўмитаси ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилиги масаласи бўйича қабул қилинган қарор ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ёзма тақдимномаси олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда иш берувчига хабар қилиши керак" дейилган.

Бу қоида амалдаги Меҳнат кодексида (101-моддада) ҳам деярли шундай мазмунда турибди.

Лекин ҳозир гап бошқа масалада. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 164-моддаси 3-қисми давомида мана бу янги қоида киритилди, яъни:

агар кўрсатилган муддат тугаганидан кейин касаба уюшмаси қўмитаси қабул қилинган қарор ҳақида хабар қилмаса, иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг розилигисиз бекор қилишга ҳақли.

Тушундингизми? Яъни, агар иш берувчи касаба уюшмаси қўмитасига тақдимнома киритган бўлса, бироқ касаба уюшмаси қўмитаси белгиланган 10 кун ичида иш берувчига расмий ҳабар бермаса, демак, иш берувчи ходимни ўз ташаббусига кўра касаба уюшмаси қўмитаси розилигисиз бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бу албатта, иш берувчилар манфаатига хизмат қиладиган янгиликлардан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан амалга киради.

@yuristkadr