Get Mystery Box with random crypto!

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради Авва | HR UZEDU

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради

Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.

Хусусан:

Ходимлар учун:

Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

Иш берувчилар учун:

Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.

@hrassistant_uz