Get Mystery Box with random crypto!

«Уй сотамиз» деб одамларни алдаган шахслар қидирилмоқда Тошке | Hozirda | Ishonchli xabarlar

«Уй сотамиз» деб одамларни алдаган шахслар қидирилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББга янги қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар учун тўловни амалга оширгани, бироқ МЧЖ томонидан шу кунга қадар хонадонлар топширилмаганлиги юзасидан бир нечта фуқаролар ариза билан мурожаат қилган.

Текширув жараёнида аниқланишича, Шарипов Обид Арипович «MAX-HOUSE-GROUP» МЧЖни ташкил қилган ҳамда шериклари Осимов Ахтам Ахмадович ва Самандаров Азизбек Алижонович билан бирга МЧЖ номидан Учтепа ва Чилонзор туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотишини айтиб, фуқаролардан хонадонлар учун тўловларни қабул қилиб олган.

Аслида эса ушбу кўп қаватли уйлар қурилиши учун ҳеч бир мутассадди ташкилотлардан рухсат олмаган, уй қуришга керакли бирон-бир ҳужжатларга эга бўлмаган ва кадастр ҳужжатлари ҳам йўқ бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган ва О.Шариповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Гумонланувчи А.Самандаров ва А.Осимов терговдан қочиб яширинганлиги сабабли, улар қидирувга берилган.

@Hozirda