Get Mystery Box with random crypto!

Бекободда аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди Билдирилишич | Hozirda | Ishonchli xabarlar

Бекободда аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди

Билдирилишича, 27 март куни соат 21:30ларда Бекобод тумани, “Далварзин” МФЙ, Беруний кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган Х.Н. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Шифохонага олиб борилган аёл кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Аёл оилали бўлиб, 2 нафар фарзанд (6 ва 2 ёшли қизлар)нинг онаси бўлган ва муқаддам судланмаган.

Айрим манбаларга кўра, марҳумага уч марта, сўнгги бор 2024 йилнинг 6 март куни ҳимоя ордери берилган. Унда келтирилишича, тазйиқ ўтказилган ёки зўравонлик содир этилган тақдирда эр ва аёлнинг бир хонадонда бўлиши тақиқланган.

@Hozirda