Сирдаёда автомобиль зовурга тушиб кетди Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 19 январь куни 18:05 да ҳаракатланиб кетаётган Damas хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ёқасидан ўтувчи очиқ зовурга тушиб кетган. Воқеа жойига вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, автомобиль зовурдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган фуқаролар бўлмаган. @Hozirda 57.8K views15:49