Нанай қишлоғи бир вақтнинг ўзида 2500 нафар сайёҳни қабул қила олади. Шундан 150 та уй меҳмонхонаси 1500 та сайёҳга, бошқа дам олиш масканлари эса 1000 та сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.
Айни дамда “Нанай” қишлоғида қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида экстремал туризм, спорт ва отда сайр хизмати, 10 та овқатланиш шохобчаси, 10 дан кўп савдо нуқтаси ташкил этилди.